12:55 / 07.02.2016
2754

Лавесси Хитой жамоасига ўтиб, катта пул топишдан кўра "Интер"да ўйнашни маъқул кўрмоқда

"ПСЖ" жамоасининг аргентиналик ҳужумчиси Хитойнинг "Шанхай Шэньхуа" жамоаси билдирган жозибали таклифни қабул қилишга шошилмаётгани ва бошқа вариантларни ўрганиб чиқаётгани хабар қилинди.

Sky Italia нашрининг хабарига кўра, 30 ёшли бу футболчи хитойликларнинг 10 миллионлик маош (йилига) тўлашни назарда тутувчи таклифини рад этиб, Италиянинг "Интер" жамоасига ўтишни маъқул кўрмоқда.

Милан шаҳри жамоаси бу футболчини ёзги трансферлар вақтида эркин агент сифатида ўз таркибига қўшиб олишни режалаштирган.

Жорий мавсумда Лавесси парижликлар сафида 24та ўйинда майдонга тушган ва 3та гол урган.

Бундан олдинроқ, Лавесси Хитойнинг "Шанхай Шеньхуа" клубига ўтишга розилик бергани ҳақида хабар пайдо бўлганди.

Top