01:17 / 07.02.2016
5521

Тошкент автобусларида йўлга қўйилган Wi-Fi интернет тезлиги мобиль операторларникидан қолишмаяпти

Ривожланган давлатларда одам гавжум жойларда интернетга уланиш нуқталарининг мавжудлиги билан анчадан бери ҳеч кимни таажжублантириб бўлмайди. Ниҳоят, Тошкент аҳолисида ҳам жамоат транспортида бепул интернетдан фойдаланиш имконияти пайдо бўлмоқда. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ юқори технологиялар оламидаги ютуқларни жамоат транспортига татбиқ қилмоқда.

Шу тариқа, "Тошкент" вокзали-"ТТЗ" бозори йўналишида қатнайдиган 14-рақамли автобуснинг 4 таси EVO компаниясининг wi-fi интернет қурилмаси билан жиҳозланди. Бу қурилмалар Huawei компанияси томонидан ишлаб чиқарилган. Нега айнан шу рақамли автобусга бу хизматни жорий қилишга қарор қилинди, деган савол туғилади. Бунга сабаб, бу йўналишда қатновчи автобуслар ўрнак олса арзирлидир, чунки ундаги ҳайдовчилар ва чиптачилар махсус кийимларда ўз ишларини олиб борадилар.  

Ушбу автобуслар Wi-fi билан жиҳозланганидан дарак берувчи ёзув ҳайдовчини йўловчи салонидан ажратувчи ойнаванд тўсиққа ёпиштириб қўйилган. Қурилма интернетга тўғридан-тўғри, паролни киритмасдан уланади. Файлларни кўчириб олиш блокланган, шунинг учун телефондаги дастурларни янгилаб бўлмайди.

Татбиқ қилинган интернет кутилмаганда тез ишламоқда. Унинг тезлиги исталган мобиль операторларникидан қолишмайди. Сёрфингда унинг тезлиги тахминан 2-3 Мб/секундни ташкил қилади. Ҳар бир автобусга интернет 2 Мб/секунд тезлик билан Huawei 4GLTE модеми орқали 50 метрлик масофани қоплаган ҳолда берилади.

Бу лойиҳа йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилмоқда. Интернетга уланиш нуқтаралари 3 февралдан синов тартибида ишламоқда. Тармоққа бир вақтнинг ўзида 100 киши уланиши мумкин. Уланиш учун 4G/LTE технологиясидан фойдаланилади. Тармоққа уланишда реклама йўқ ва хизмат доимо бепул бўлади.

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ бундай хизматни яқин орада 51- ва 28-рақамли автобусларда ҳам жорий қилишни режалаштирмоқда. 2016 йил охиригача Wi-Fi-қурилмалар кўпчилик йўналишлардаги автобусларда пайдо бўлади. Кейинчалик барча автобуслар бу хизматга улангандан кейин, қолган жамоат транспорти турлари ҳам у билан таъминланади.

Лойиҳа устида ишлар 2015 йилнинг сентябрида бошланганди. Бу ғоя EVO компанияси томонидан билдирилган.

Top