Спорт | 13:11 / 07.02.2016
5946
1 дақиқада ўқилади

Зидан: Неймарнинг финтлари баъзи жамоаларга ёқмаслигининг ҳайрон қоладиган жойи йўқ

Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Зайниддин Зидан «Барселона» ҳужумчиси Неймар ўйинлар вақтида жуда кўп финт ишлатишни ёқтиришига ўз муносабатини билдириб ўтди.

«Мен Неймар ҳақида кўп гапира олмайман. У футболни яхши ўйнайди, қайсидир футболчи унинг бу ҳаракатини ёқтириши, қайсидири эса ундан нафратланиши мумкин. Бу нормал ҳолат. Унинг финтлари баъзи жамоаларга ёқмаслигидан ҳайрон бўлиш керакмас. Аммо тан олиш керакки, у футболдаги мафтункор шоумен.

Мухлисларга шундай футболчилар кўпроқ маъқул бўлади», дейди Зидан.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш