Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 18:32 / 08.02.2016
3224
1 дақиқада ўқилади
“РЭП Холдинг” Ўзбекистонга трансформатор подстанцияларини етказиб беради
Россиянинг “РЭП Холдинг” компанияси Ўзбекистонга икки комплект трансформатор подстанцияларини етказиб беради.
“РЭП Холдинг” ва ERIELL Corporation Ўзбекистон жанубидаги газ-конденсат конларини қайта жиҳозлаш лойиҳаси доирасида ушбу шартномани имзолашди, деб хабар беради Uzdaily.uz нашри.
Етказиб бериладиган анжомлар 50 Гц частотали уч фазали ўзгарувчан ток энергиясини қабул қилиш, қайта ишлаш ва тақсимлашга мўлжалланади. Етказмалар 2016 йил иккинчи чорагида амалга оширилади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш