11:12 / 08.02.2016
2938

2015 йилда Ўзбекистонда 158 та йирик инвестиция лойиҳанинг амалга оширилиши ниҳоясига етказилди

2015-2019 йилларга мўлжалланган таркибий ўзгартиришларни, ишлаб чиқаришнинг модернизация ва диверсификация қилинишини таъминлаш чора-тадбирлари дастурининг амалга оширилиши доирасида ўтган йилда инвестиция жараёнларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган механизмларни такомиллаштириш иши амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг хабар қилишича, 2015 йилда Ўзбекистонда умумий қиймати 7,4 млрд. долларни ташкил қилувчи 158 та йирик инвестиция лойиҳанинг, шу жумладан "Сурғил" кони базасида Устюрт ГКМни қуриш”, “Қўнғирот сода заводила калцийланган сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш”, "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида энергияни тежовчи светодиодли ёритиш асбоблари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Хоразм вилоятида Лабо автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, "Жиззах" ЭИЗ ҳудудида поябзал саноати учун пластмасса материаллари ва фурнитура ишлаб чиқаришни ташкил этиш”, “Наманган шаҳрида тери уст-бошлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш” каби ва бошқа лойиҳаларнинг амалга оширилиши ниҳоясига етказилди.

Янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, ишлаб турган ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг номенклатурасини кенгайтириш ва рақобатбардошлигини ошириш юзасидан қабул қилинган чора-тадбирлар натижасида ишлаб чиқариш ҳажмлари ўсишининг энг юқори суръатлари енгил саноат (116,6 фоиз), ёғочга ишлов бериш (115,6 фоиз), қурилиш материаллари саноат (114,1 фоиз), озиқ-овқат саноати (114,4 фоиз), фармацевтика ва тиббий саноат (128,9 фоиз) каби тармоқларда қайд этилди.

Top