Жамият | 19:15 / 08.02.2016
16870
1 дақиқада ўқилади
Дунёнинг энг дўмбиллаган ўсмири биринчи марта юра олди
Дунёдаги энг семиз ўсмир деб тан олинган саудиялик бола шифохонада даволанганидан сўнг юзлаб кг вазн йўқотиб, илк қадамларини ташлай олди. Ўсмирнинг вазни даволанишга қадар 610 кг ни ташкил қилган.
Ajel газетасининг хабар беришича, 17 ёшли Холид Муҳсин Шаирийнинг иштирокидаги видеолавҳа чоп этилган бўлиб, унда бола одамлардан ёрдам сўраган эди.
Жанубий Жазан вилоятида яшовчи йигитчага кўрсатилган тиббий ёрдамдан сўнг у вазнининг учдан икки қисмидан қутулган. Яъни у 290 кг ортиқча вазндан халос бўлиб, ҳозирда унинг вазни 320 кг ни ташкил қилмоқда.
Айтилишича, ўсмирни кўтариш учун шифохонанинг 30 ходими жалб қилинган. Сўнг у АҚШдан келтирилган махсус кранда вертолётга юкланиб, Риёдда шифохонага ётқизилган.