22:33 / 08.02.2016
12448

Ҳаменеий: Европа айни вақтда АҚШга тобе

Европа давлатлари ўз иродасига эга эмас ва АҚШ босими остида қолганлар. Бундай фикрни Эроннинг диний раҳнамоси оятуллоҳ Али Ҳаменеий Греция бош вазири Алексис Ципрас билан урашув давомида билдирди.

"Ўтган даврлардан фарқли, Европа давлатлари ҳозирда ўз иродасига эга эмас ва АҚШ босими остида қолганлар", деб Ҳаменеий айтган сўзларни келтириб ўтди Press TV телеканали. "Буни тан олиш ва тузатиш керак", деб қўшимча қилди Ҳаменеий.

Ҳозирда Алексис Ципрас Эронда икки кунлик сафар билан бўлмоқда. 8 февралда Ципрас Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ва вице-президент Исҳоқ Жаҳонгирий билан учрашди. Учрашув натижаларига кўра, иқтисодиёт, илм ва технологиялар, сайёҳлик ва маданий алмашув соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик бўйича бир қатор ҳужжатлар имзоланди.

Top