11:41 / 08.02.2016
6013

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 6,8 фоизга ўсди

Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ўтган 2015 йилда мамлакатимизда етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 6,8 фоизга ўсди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги хабар қилди.

Хусусан, қишлоқ хўжалигини техник ва технологик янгилаш доирасида 2015 йилда 9,7 минг гектар майдонда янги интенсив боғлар ва 9,2 минг гектар узумзорлар, 444 гектар иссиқхоналар барпо этилди ҳамда 12,3 минг майдондаги боғларни ва 7,5 минг минг майдондаги узумзорларни реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди. Ўтган йилда 76,5 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотни сақлаш имконини берувчи 110 та янги совутиш камераси фойдаланишга топширилди ва 1,35 минг тонна маҳсулотни сақлаш имконини берувчи 4 та совутиш камераси модернизация қилинди.

Кўрилган чоралар натижасида 2015 йилда 3361,3 минг тонна пахта хомашёси, 8176,6 минг тонна ғалла экинлари, 10128,1 минг тонна сабзавот, 2696,7 картошка, 1853,1минг тонна полиз маҳсулотлари, 2746,2 минг тонна мева, 1579,0 минг тонна узум етиштирилди. Йирик шохли қорамоллар сони 11,6 млн. бошга етказилди, 2033,5 минг тонна гўшт, 9028,2 минг тонна сут, 5526 млн дона тухум етиштирилди.

Top