14:18 / 08.02.2016
2504

Ёш боксчиларимиз Қирғизистондаги халқаро турнирда совриндор бўлишди

Қирғизистонда ўтказилган халқаро аънавий бокс турнирида мамлакатимиз чарм қўлқоп усталари ҳам муносиб қатнашишди ва совринли ўринларни эгаллашди.

Турнирнинг вазни 75 килограммгача бўлган боксчилари ўртасидаги баҳсларида рингга чиққан Исроил Мадримов қозоғистонлик Абай Тўлеш, Нурсултан Жанабоев ва туркманистонлик Арслонбек Очиловни енгиб, финалга чиқди. Ҳал қилувчи беллашувда Исроил яна бир қозоғистонлик боксчи Нуржан Жаканга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Вазни 56 килограммгача бўлган боксчилар ўртасида Сардор Музаффаров жамоадоши Шербек Раҳматуллаев, қирғизистонлик Байаман Алимбеков, жазоирлик Фаҳем Хаммачий ва ироқлик Жафар Али Абдулридҳа устидан ғалаба қозониб, кумуш медални қўлга киритди. Энг оғир (+91) вазн тоифасида рингга чиққан ҳамюртимиз Улуғбек Мубинов ҳам иккинчи ўринни эгаллади.

Вазни 52 килограммгача бўлган боксчилар баҳсида қатнашган Жасурбек Латипов бронза медаль билан тақдирланди.

Top