19:13 / 09.02.2016
6510

"Бунёдкор" "Ал Шабаб"ни мағлуб этиб, ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди

Бугун, 9 февраль куни Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ўз майдонида Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф босқичидан ўрин олган ягона учрашувда БААнинг “Ал-Шабаб” жамоасига қарши майдонга тушди.

Сергей Лушчаннинг қайтиши жамоани ОЧЛга олиб чиқди. Муҳим ўйинда асосан ёшларни ўйнатган мураббий 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди. Учрашувнинг биринчи дақиқасидаёқ жамоанинг ёш ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Унинг ўзи 35 дақиқада ҳисобни 2:0 кўринишига етказди.

Осиё Чемпионлар лигаси
Ўтиш ўйини
«Бунёдкор» - «Аш-Шабоб» - 2:0
Голлар: Шомуродов (2, 35)
"Бунёдкор": Мурод Зухуров, Акмал Шораҳмедов, Акром Комилов, Рустам Ашурматов, Шакер Зуаги, Элдор Шомуродов, Жавлон Мирабдуллаев, Достонбек Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Александр Алимпиевич, Забиҳилло Ўринбоев
"Аш-Шабоб": Салим Абдулла, Муҳаммад Ал Шеммари, Муҳаммад Марзуқ, Азизбек Ҳайдаров, Карлос Вильянуэва, Энрике Луваннор, Давуд Ал Балуши, Мане Муҳаммад, Маҳмуд Қосим, Ҳассан Сафар, Жуниньо.

Top