Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 16:14 / 09.02.2016
3894
1 дақиқада ўқилади
Дамашқдаги бозор яқинида портлаш содир бўлди
Сурия пойтахти Дамашқ шаҳрида навбатдаги портлаш содир бўлди.
Рейтер агентлиги хабарига кўра, бу теракт автомобилга ўрнатилган портловчи қурилма воситасида амалга оширилган.
Бу ҳодиса Масакен Барзе туманидаги бозорда юз берган. Ҳукумат вакиллари бу портлаш оқибатида қурбонлар борлигини маълум қилган. Тафсилотлар ўрганилмоқда.
"Айтишим мумкинки, бир неча ҳалок бўлганлар ва жароҳат олганлар бор. Воқеа жойига махсус кучлар етиб келган. Машина зобитлар клуби яқинида портлатилган", дейли манба.