08:52 / 09.02.2016
2712

Курт Зума жароҳати туфайли камида 6 ой майдонга қайта олмайди

"Челси" жамоасининг франциялик 21 ёшли ҳимоячиси Курт Зума Англия чемпионати 25-турида "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйинда орттириб олган оғир жароҳатидан кейин тиббий кўрикдан ўтказилди. У кўрик натижаси ҳақида ўз твиттерида маълум қилган.

"Текширувлар шуни кўрсатдики, тизза ости пайларим жароҳатланган. Шу ҳафтада жарроҳлик амалиёти столига ётаман. Майдонга янада кучлироқ бўлиб қайтаман.

Мендан хавотир олиб ёзган хабарларингиз учун раҳмат", дея ёзади у твиттерида.

Top