Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 07:36 / 09.02.2016
2649
1 дақиқада ўқилади
«Манчестер Юнайтед» акциялари қиймати 2016 йилда 20 фоизга арзонлашди
2016 йил бошидан буён «Манчестер Юнайтед» жамоаси акциялари қиймати 20 фоизга қулаган. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.
Манбанинг ёзишича, 11 февраль куни манчестерликлар жамоаси вице-президенти Эд Вудворд молия соҳаси таҳлилчилари ҳамда инвесторлар билан мавжуд вазиятни муҳокама қилиш учун учрашув ўтказади.
Айни вақтда жамоа АПЛ турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, Луи ван Гаал мураббийлигидаги жамоа ЕЧЛдаги иштирокини гуруҳ босқичидаёқ тўхтатган.