22:35 / 09.02.2016
4901

Хакерлар ФҚБнинг 20 мингдан ортиқ ходимига оид маълумотларни ошкор қилди

Ўзини DotGovs деб номлаган хакерлар гуруҳи твиттерда АҚШ Федерал қидирув бюросининг (ФҚБ) 20 минг нафар ходимига оид маълумотларни чоп этди. Бу ҳақда Tech Insider хабар тарқатган.

Маълум қилинишича, lol пароли билан шифрланган маълумотлар, ўз ичига 22 минг 175 кишининг исмлари, лавозимлари, телефон рақамлари ва почта манзилларини оладиган ҳужжатлар очилган. Бу ҳодиса худди шу хакерлар гуруҳининг АҚШ Миллий хавфсизлик департаменти ходимларидан 9372 нафари ҳақидаги маълумотларни ўғирлашидан 24 соат вақт ўтиб содир бўлди.

Бу ҳужум туфайли маълумотлари ошкор бўлган ФҚБ ходимлари орасида 1300 нафардан ортиқ таҳлилчи ва 1800 нафардан ортиқ номи J ҳарфи билан якунланувчи махсус агентлар борлиги айтилган. Бу ҳужум таъсир қилган Миллий вазирлик ходимлари рўйхатида эса A дан Z гача бўлган ҳарфлар билан номланган юздан ортиқ разведка таҳлилчилари бор.

Мазкур ҳолатни адлия вазирлиги текширмоқда. Вазирлик вакили Петр Карр шахсий маълумотлар ўғирланганини тасдиқлади, бироқ уларнинг ўта муҳим эмаслигини билдирмоқда.

Қайд этиш керакки, твиттердаги бу ҳақдаги твитларга #FreePalestine (Озод Фаластин) ҳештеги қўйилган.

Top