10:32 / 09.02.2016
4642

Йигитлар миллий армия сафларига кузатилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 23 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларини муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақируви ҳамда белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча нуқталарида йигитларни армия сафларига тантанали кузатиш тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Ресбубликасида Қуролли кучларни ислоҳ қилиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида ҳар томонлама кучли тайёргарликка эга профессионал армия шаклланди. Бу касбнинг ёшлар орасидаги нуфузи янада ошди. Ҳозирда армия сафларига ҳар томонлама бақувват, салоҳиятли ва кучли йигитлар саралаб олинаяпти. Айнан шундай фикрлар ўтказилаётган кузатиш тадбирларида ҳам эътироф этилмоқда.

 “Кузатиш маросимини янада мазмунли ва эсда қоларли тарзда ўтказиш мақсадида барча қулайлик яратилди. Тантанали маросим, концерт дастури, давлат ва жамоат ташкилотларининг совғалари, байрам дастурхони – буларнинг барчаси бўлажак аскарларни, ота-оналарни хурсанд қилмоқда. Бу каби эътибор ва ғамхўрлик туфайли муддатли ҳарбий хизматга бориш истагини билдираётган ёшлар сафи йил сайин кенгайиб бормоқда”, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги сайти.

Top