11:51 / 10.02.2016
7487

Боливиянинг катталиги жиҳатидан иккинчи кўли қуриб қолди

Боливиянинг катталиги жиҳатидан иккинчи кўли бўлмиш Поопо бутунлай қуриб қолди. Бундай хулосага сунъий йўлдош тасвирларини ўрганиш натижасида Европа космик агентлиги (EKA) келди.

Кўлнинг йўқ бўлиши Ер сатҳи мониторинги билан шуғулланувчи ЕКА Proba-V мини-йўлдоши томонидан қайд қилинди. Муқаддам 3 минг кв км ҳудудни эгаллаган ҳавзанинг секин-аста буғланиб, қуриб бориши 2014 йил апрелида, 2015 йил июлида ва 2016 йил январидаги фотосуратларни таққослаш натижасида аниқланди.

Кўлнинг бор-йўғи 3 м чуқурликка эгалиги ва қурғоқчил ерда жойлашиши уни иқлимий ўзгаришларга таъсирчан қилиб қўйди. Поопо биринчи марта қуриб қолиши эмас – 1994 йилда ҳам шундай ҳолат кузатилганди. Унинг тикланишига йиллар кетиши мумкин, ёхуд у қайтиб тикланмаслиги мумкин.

Top