Иқтисодиёт | 17:52 / 10.02.2016
7037
1 дақиқада ўқилади

Эрон нефть учун юанда ҳақ тўлашни таклиф қилди

Эрон жаҳон бозорларига етказиб берилаётган нефть учун нафақат евро, балки юань ва бошқа кучли валюталарда ҳам ҳисоб-китоб қилиши мумкин. Шу билан бирга, ушбу мақсадларга доллар тўғри келмайди.

Нефть вазири ўринбосари в.б. Масъуд Хошимиённинг сўзларига қараганда, Эрон АҚШ валютасига боғланиб қолишни истамайди.

РИА Новости агентлигининг маълум қилишича, Эрон ядровий дастури билан боғлиқ равишда қабул қилинган режага мувофиқ айрим соҳаларда чекловлар ҳанузгача сақланиб турибди.