Спорт | 21:06 / 10.02.2016
5807
2 дақиқада ўқилади

Футзал. Осиё чемпионатидаги илк ўйинида Ўзбекистон Саудия Арабистонини мағлуб этди

Тошкент шаҳрида давом этаётган футзал бўйича Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич 1-туридан ўрин олган Ўзбекистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувда мезбонлар 5:2 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг "A" гуруҳида Ливан, Қирғизистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари билан плей-офф йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда.

Осиё чемпионатида дастлабки бешта ўринни банд этган жамоалар шу йилнинг 10 сентябридан 1 октябрига қадар Колумбияда ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритади.

Футзал, Осиё чемпионати. 1-тур

Ўзбекистон - Саудия Арабистони - 5:2
Голлар: Чориев (17), Шарипов (25), Чориев (26), Юнусов (30), Свиридов (33) - Суфиёний 24, Жума, 26
Ўзбекистон: Рустам Умаров, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Артур Юнусов, Константин Свиридов
Захира: Дилшод Ирсалиев, Нодир Элибоев, Феруз Фаҳриддинов, Даврон Чориев, Жавлон Аноров, Андрей Шлема, Жамолиддин Шарипов, Акмал Ҳазратқулов, Клим Тюгаев
Саудия Арабистони: Тала Солиҳ, Ароан Наваф, Моат Муҳаммад, Фарез Фаҳад, Иссам Атиаҳ
Захира: Асад Носир, Саид Муборак, Алиёсин Алкудиси, Яҳё Али, Жавҳар Зафер, Далбу Язид, Файсал Султон, Еиҳаб Носир.