Ўзбекистон | 15:44 / 10.02.2016
6541
1 дақиқада ўқилади

ФВВ Қамчиқ довонида ноқулай об-ҳаво шароити юзага келишидан огоҳлантирди

9-11 февраль кунлари Қамчиқ довонида об-ҳавонинг кескин ўзгариши кутилмоқда. 

"9 - 11 февраль кунлари Қамчиқ довонида А-373 автомобиль йўлида қор, 50 - 100 метр узоқликда кўриниш даражасининг ёмонлашиши, шамол тезлигининг сониясига 20 - 25 метргача кучайиши кутилмоқда", - дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабарида.

Ўтган йилнинг декабрида ҳам ноқулай об-ҳаво шароитлари туфайли довон ёпиб қўйилганди.

Маълумот учун, Қамчиқ довонидан ҳар куни ўртача 15-20 минг автомобил қатнайди. Ҳудуддаги йўлларда қор ёққан вақтда ҳаракатланиш қийинлашади ва хавфли йўл транспорт ҳодисалари юзага келиши хавфи ортади.