13:23 / 10.02.2016
12187

Лавров: Туркия ва ИШИД яширин музокаралар олиб бормоқда

Туркия ва ИШИД ўзаро яширин музокаралар олиб бориб, контрабанда етказмаларининг янги вариантларини қидирмоқда. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров “Москвоский комсомолец” газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

“Бизни бу борада доимий равишда яширин каналлар ёки ошкор етиб келаётган хабарлар ташвишга солмоқда. Уларга кўра, Туркия чодирли уйлар қуриш баҳонасида Суриянинг бир қисмини ўзлаштириб олишни режалаштирмоқда ёки ҳатто бу ишни бошлаган ҳам. Улар қочқинлар Туркия чегарасини босиб ўтишга йўл қўймоқчи эмас, чунки у ердаги бошпаналар гўёки тўлиб бўлган”, - қўшимча қилди амалдор.

Top