Жаҳон | 08:54 / 10.02.2016
3458
1 дақиқада ўқилади

Туркия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаменти суриялик курдларни террорчилар деб ҳисобламаслиги сабабли АҚШ элчисини чақиртирди

Туркия ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат департаменти вакили Жон Кирби Вашингтон суриялик курдларнинг "Демократик иттифоқ" (ДИ) партиясини террорчилик ташкилоти деб ҳисобламаслигини айтганидан кейин АҚШнинг Анқарадаги элчисини чақиртирди. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги ходимига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Туркия ҳукумати ДИни Туркия ҳарбийлари билан мухторият учун курашувчи ва Туркияда террорчилик гуруҳи деб ҳисобланувчи Курдистон иш партиясининг бир қисми деб ҳисоблайди. Бироқ, АҚШ суриялик курдларни Сурияда ИШИДга қарши курашда қўллаб-қувватламоқда.