08:11 / 11.02.2016
2787

АҚШ президенти лавозимига номзод Крис Кристи сайловлардан ўз номзодини олди

АҚШнинг Нью-Жерси губернатори Крис Кристи фейсбукдаги саҳифасида АҚШ президенти лавозимига курашдан чиқишини маълум қилди

"Биз ўтказган кампания билан фахрланаман. Мен президент лавозимига номзодимни қўйиб, доимо ишонган нарсамни ифодалашга ҳаракат қилдим, яъни нима ўйлаётган бўлсанг, шуни гапириш муҳим, тажриба, малакага эга бўлиш муҳим", деб ёзди Кристи.

Кристи президентлик пойгасини "ҳеч қандай афсусланишсиз" тарк этаётганини таъкидлади.

Аввалроқ яна бир номзод Карли Фиорина президентлик сайловларидан ўз номзодини олганди.

Top