14:44 / 11.02.2016
2451

Мисрдаги жамоа бош мураббийни илк мағлубиятдан кейиноқ ишдан бўшатди

Миср пойтахти Қоҳира шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи «Замалек» жамоаси раҳбарияти бош мураббий Мидони лавозимга тайинлаганидан 37 кун ўтгач истеъфога чиқарди. Бу ҳақда жамоа расмий сайтида маълум қилинган.

Собиқ футболчи Мидо бу лавозимидаги дастлабки 3 учрашувда ғалаба қайд этган, аммо жамоанинг принципиал рақиби бўлмиш "Ал-Аҳли" жамоасига қарши кечган тўртинчи учрашувидаги мағлубиятидан кейин ишдан бўшатилган.

Айни вақтда жамоага Муҳаммад Салоҳ вақтинча бош мураббий сифатида тайинланган. Жамоа раҳбарияти хориждан бошқа мутахассисни таклиф этишни режалаштирган.

Жамоа ҳозирда, "Ал-Аҳли"дан учралган мағлубиятдан кейин турнир жадвалида бу жамоадан 7 очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринга жойлашган.

Бу Мидонинг «Замалек»дан иккинчи марта кетиши ҳисобланади. 32 ёшли бу мутахассис 2014 йилнинг бошида ҳам жамоа билан ишлаган ва Миср Кубогини қўлга киритганди. У футболчилик фаолиятида «Марсель», «Рома», «Тоттенҳэм» ва «Аякс» жамоаларида ўйнаган.

Top