Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:51 / 11.02.2016
2967
1 дақиқада ўқилади
НАТО Туркиянинг Сурия билан чегарасида разведка ишларини кучайтиради
НАТО Бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, альянс таркибидаги давлатларнинг мудофаа вазирлари Туркиянинг Сурия билан чегарасидаги разведка ишларини кучайтиради. Бу ҳақда Брюсселда ўтказилаётган мажлиснинг иккинчи кунидаги матбуот анжумани вақтида айтилган.
"Биз Туркия ва Сурия чегарасида разведка ишларини кучайтирамиз", дея маълум қилган Столтенберг.
Бундан олдинроқ, НАТО мудофаа вазирлари Ўрта Ер денгизи шарқида ва Қора денгиз ҳудудида альянс таъсирини кучайтириш бўйича режани маъқуллашгани хабар қилинганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш