Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 08:10 / 11.02.2016
2376
1 дақиқада ўқилади
Нигерияда давомли портлашлар туфайли 60дан ортиқ киши ҳалок бўлди
60 нафардан ортиқ киши Нигерия шимолидаги давомли терактлар қурбонига айланди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.
Қайд этилишича, портлашлар Борно штати маркази Майдугуридан 85 км масофадаги қочоқлар лагерида юз берган. Ҳукумат вакилининг сўзларига кўра бу ҳудудга 9 февраль куни жангарилар ҳужум бошлаганди.
Аниқлик киритилишича, бу теракт учун жавобгарликни "Боко Ҳарам" ўз зиммасига олган.
Ҳодисанинг бошқа тафсилотлари ўрганилиши давом этмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш