Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:14 / 11.02.2016
2486
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ТИВда Иордания элчиси билан ўзаро муносабатларнинг ҳолати кўриб чиқилди
2016 йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг фавқулодда ва мухтор элчиси Солиҳ Аҳмад ал-Жаварнеҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.
Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг ҳолати кўриб чиқилди.
Мулоқот давомида турли соҳаларда алоқаларни ривожлантириш ҳамда ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосини мустаҳкамлаш ҳар икки мамлакат манфаатларига мос келиши таъкидланди.