13:58 / 12.02.2016
6214

Бўлажак аскарлар қандай сараланмоқда?

Бугун армия ёшига етган ҳар бир йигит аскар бўлиб, Ватанни ҳимоя қилишни хоҳлайди. Бироқ бу мақсадга эришиш учун орзунинг ўзи камлик қилади. Чунки армия сафларига жалб қилинаётган йигитлар бир неча босқичдан иборат саралаш жараёнларидан ўтишмоқда.

Тошкент шаҳар Мудофаа ишлари бошқармаси, чақирув бўлими бошлиғи катта ёрдамчиси майор Баҳодир Турсунов “Даракчи” газетаси мухбирининг мавзу борасидаги саволига атрофлича жавоб берди.

Унга кўра, армия ёшига етган йигитлар дастлаб туман, сўнг шаҳар чақирув комиссиясида биринчи босқичдаги тиббий текширувдан ўтади.

Соғлом деб топилган йигитларнинг иккинчи босқичда жисмоний тайёргарлик даражаси текширилади. Номзодлар 100 метрга югуриш, 3 км.га югуриш ва турникда тортилиш машқларини бажаради.

Шундан сўнг, она-тили ва адабиёти, Ўзбекистон тарихи ва математика фанларидан тест синовларини топширишади.

МХХ Чегара қўшинларида хизмат қилишни истайдиган ёшлар эса юқорида келтирилган талаблардан ташқари яна бир жиҳатдан ҳам тўғри келиши шарт. Яъни бўлажак ҳарбий хизматчининг бўйи 1 метру 70 см.дан, вазни 60 кг.дан паст бўлмаслиги керак.

Top