Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 17:44 / 12.02.2016
4524
1 дақиқада ўқилади
Гулистонда ҳарбийларга янги уйлар топширилди
Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари оиласига янги уйларнинг калитлари топширилди.
Бинонинг биринчи қавати ҳарбий санитария қисми, иккинчи қавати маъмурий идоралар, учинчи ва тўртинчи қавати турар жойлар учун мўлжалланган. Мазкур шинам хонадонларга 24 оила кўчиб ўтди.
Икки ва уч хонадан иборат кўп қаватли уй атрофида болалар майдончаси, мини стадион ва автомобиллар учун махсус жой барпо этилган.