14:50 / 12.02.2016
4720

Пранкерлар Эрдўғанга Порошенко ва Яценюк номидан қўнғироқ қилишди

Россиялик пранкерлар Владимир Кузнецов ва Алексей Столяров (Вован ва Lexus) Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни телефон орқали ўйин қилганларини айтишди. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, пранкерлар ўзларини Украина президенти Пётр Порошенко ва бош вазири Арсений Яценюк деб таништиришган. Шундан сўнг, уқтирилишича, Эрдўған Порошенкони “қадрли дўст” деб атаган.

Пранкерлар Украина номидан Россияга қарши ҳаракатларни мувофиқлаштиришни таклиф қилган.

“Бажонудил. Бу борада шубҳангиз бўлмасин”, - деб жавоб берган Туркия президенти.

Top