09:19 / 12.02.2016
2943

«ПСЖ» Неймарга йилига 40 млн евро маош тўлашга тайёр

«ПСЖ» ва «Реал» жамоалари «Барселона»нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймарни ўз таркибига қўшиб олиш учун ҳаракатларини давом эттиришмоқда.

UOL Esporte нашрининг хабар беришича, парижликликлар жамоаси 24 ёшли футболчига йилига 40 миллион евро тўлашга тайёрлигини билдирган. Бундан олдинги хабарларда эса мадридликлар жамоаси унга йилига 20 миллион евро маош таклиф этаётгани айтилганди.

Қайд этилишича, Неймар «Барселона» билан янги шартномаси бўйича тўрт ойдан бери музокара олиб бормоқда. Аммо томонлар ҳозирча келишувга эриша олишмаган. Каталонияликлар футболчининг йиллик маошини 11 миллион евродан 16 миллион еврога кўтаришга тайёрлигини маълум қилишганди.

Неймарнинг амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзигача тузилган. Битим бандларига кўра, Неймарни сотиб олишни истаган жамоа каталонияликлар ҳисоб рақамига 190 миллион евро ўтказиб қўйиши талаб этилади.

Неймарнинг отаси: Ўғлимга бошқа ўта ҳотамтой жамоадан таклиф берилган

Неймарга мўмай таклиф берган жамоа «МЮ» бўлиб чиқди

Неймарнинг отаси: Ўғлим фаолиятининг охиригача «Барселона»да ўйнашга мажбур эмас

Sport.es: «Реал» вакиллари Неймардан «Барселона»ни тарк этиши ҳақида расман эълон қилишини сўради

Top