20:03 / 12.02.2016
18360

Райҳон севги СМСлари келмай қўйганини айтди

Беш кунлик яккахон концерт дастурига тайёргарлик кўраётган Райҳон журналистлар билан мулоқотга ҳам вақт ажратмоқда.
shov-shuv.uz сайти Райҳон билан суҳбатни эълон қилди. Суҳбат давомида журналистнинг “Нега тўйларда рақсга тушмайсиз?”, деган саволига “Тўйларда ҳам рақсга тушаман. Бироқ, жой кичиклик қилади. Ҳаракатланишга қулай либосда бўлмаймиз ҳам. Бироқ, тўйдаги оммага имкон қадар энергия беришга ҳаракат қиламан”, дея жавоб қайтарган.

Шунингдек, марҳум поп қироли Майкл Жексоннинг мусиқаси, инсоний позицияси ҳамиша уни ром этиб келганини таъкидлаган.
Савол-жавобларда оила, соғинч, севги мавзулари ҳам чет қолмаган. Ҳаёти давомида ҳаммадан олдин онасини қаттиқ севганини, ҳозирда айнан онаси унга етишмаётганини айтган.

Журналистининг “Севги “смс”ларини ҳам қабул қиляпсизми?”, деган саволига ундай мазмундаги севги мактубларини олмай қўйганини маълум қилди.

 

Top