19:42 / 13.02.2016
6658

Душанбеда элчи оламдан ўтди

Бугун Душанбе шаҳрида Ҳиндистоннинг Тожикистондаги элчиси Биража Прасада 42 ёшида тўсатдан вафот этди.
Ҳиндистонда энг ёш дипломат ҳисобланган Прасаданинг юраги бугун эрталаб бирдан уришдан тўхтаган.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазирлиги дипломатнинг оиласига ўз таъзиясини билдирди.

Эслаб ўтиш лозим, 11 феврал куни элчининг илтимосига биноан Тожикистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Парвиз Давлатзода ва Бираджа Прасаднинг учрашуви бўлиб ўтган эди.

Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги маълумотлар департаменти хабарига кўра, томонлар Тожикистон-Ҳиндистон ҳамкорлиги масалалари кўриб чиқилган.

Жумладан, учрашув давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги ҳамкорликка оид саволлар ҳам таҳлил қилинган.
Бираджа Прасад Тожикистонга беш ой аввал элчи этиб тайинланган. Бунга қадар у Россияда, Испанияда, Қозоғистонда ишлаган. Унинг дипломатик иш фаолияти 1998 йилда бошланган.

Top