09:32 / 13.02.2016
3029

Эрон ташқи ишлар вазири: Эрон ва Саудия Арабистони биргаликда ишлаши керак

Эрон ва Саудия Арабистони Сурия ва Яқин Шарқдаги барқарорлик учун муносабатларидаги кенскинликни енгиб ўтишлари лозим, деб айтди Эрон ташқи ишлар вазири Жавод Зариф. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Биз бирга ишлашимиз керак", деб айтди Зариф Мюнхенда бўлиб ўтаётган хавфсизлик бўйича халқаро конференцияда.

Зарифнинг айтишича, иккила томон минтақавий муаммоларни ҳал қилишда бир-бирларининг манфаатларини инкор эта олмайдилар.

"Биз Саудия Арабистони билан ишлашга тайёрмиз. Менинг фикримча, Эрон ва Саудия Арабистони Сурия бўйича умумий тўхтамга кела олишлари мумкин", деб айтди Зариф.

Top