16:22 / 13.02.2016
4264

Франция бош вазири гипертерроризм даври келганини маълум қилди

Франция бош вазири Мануэль Вальс Европада гипертерроризм даври бошлангани ҳақида айтиб ўтди.

"Биз ушбу ҳақиқатни фуқароларимизга тушунтиришимиз зарур – бизга ҳали яна ҳужумлар бўлади, қўрқинчли ҳужумлар бўлади. Бу гипертерроризм балоси давом этади. Биз унга қарши янада қатъият билан курашсак ҳам, барибир авж олаверади", - дея эълон қилди Вальс Мюнҳендаги хавфсизликка бағишланган конференция вақтида.

Ушбу қўшма конференцияда Вальс россиялик ҳамкасби Дмитрий Медведев билан биргаликда иштрок этди.

Top