Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жамият | 19:29 / 13.02.2016
3344
1 дақиқада ўқилади
Исломободда афғонистонлик сиёсатчи ўғирлаб кетилди
Афғонистонлик сиёсатчи Саид Фазлулла Воҳидий Покистон пойтахтининг марказий туманларидан бирида номаълум шахслар тарафидан ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда Dawn газетаси ёзмоқда.
65 ёшли Воҳидий муқаддам Кунар ва Ҳирот вилоятларининг ҳокими лавозимида ишлаган. У Исломободнинг Ф-7 секторида набираси билан сайр қилиб юрганида ўғирлаб кетилган.
Полиция қидирув ишларини бошлаб юборган. Ҳозирча аниқ натижага эришилгани ҳақида хабар йўқ.