01:57 / 13.02.2016
7083

Кейт Уинслет Леонардо Ди Каприо деб "Оскар"ни бойкот қилишдан бош тортди

Голливудлик кўпчилик артистлар, айниқса қора танли артистлар "Оскар" киномукофоти тақдимотига бойкот эълон қилаётган бир пайтда "Титаник" юлдузи актриса Кейт Уинслет нима учун буни қилмаслигини тушунтирди. "Стив Жобс" фильмидаги иккинчи даражали роли учун жорий "Оскар"га номзоди қўйилган актриса ўзига тақдимотни ўтказиб юборишга ижозат бера олмаслигини, чунки тақдимотда унинг яқин дўсти актёр Леонардо Ди Каприо ҳаётида биринчи марта "Оскар" мукофотини олиши мумкинлигини айтди.    

"Ростини айтсам, бу йил аёллар учун ажойиб ва жуда кучли йил бўлди, шунинг учун мен тақдимотга бормасликка йўл қўя олмаслигимни ҳис қилмоқдаман. Шунингдек, бу йил дўстим Леонинг йили бўлишини ва ўзининг биринчи "Оскар"ини олишини ҳис қилмоқдаман. У мен учун жуда қадрдон дўст ва у мукофотни олганда унинг ёнида бўлмаслигимни тасаввур ҳам қила олмайман. Шу икки сабаб тақдимотга бориш учун етарли, деб ўйлайман", деб таъкидлади Кейт.

Бундан аввал у АҚШ киноакадемияси аъзоларини Ди Каприонинг хизматларини муносиб баҳолаб, унга узоқ кутилган "Оскар"ни беришга чақирганди.

Top