Ўзбекистон | 17:38 / 14.02.2016
9308
1 дақиқада ўқилади

Биометрик паспортни кимлар уйда расмийлаштиради?

Биометрик паспортни фақатгина биринчи гуруҳ ногиронлари, ногиронлар ва қариялар уйлари қарамоғида бўлган ёки тиббиёт муассасаларининг хулосасига асосан ҳаракатланишлари мақсадга мувофиқ бўлмаган фуқароларни биометрик паспорт билан ҳужжатлаштиришда уларнинг яшаш манзилларига ички ишлар идоралари ходимлари боради ва тегишли вазифаларни амалга оширади.

Бунда фуқароларнинг яқинлари томонидан паспорт учун зарурий ҳужжатларга қўшимча равишда шахснинг ташриф буюра олмаслиги сабабини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этишлари талаб этилади, деб ёзади “Даракчи” нашри.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш