12:27 / 14.02.2016
3039

«МЮ» Обамеянг учун 90 млн евро беришга тайёр

Дортмунднинг «Боруссия» жамоаси ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамеянг «Манчестер Юнайтед» жамоаси қизиқишлари доирасида турибди.

Daily Mail нашри хабарига кўра, мавсум якунида инглизлар жамоаси 26 ёшли ушбу габонлик футболчини 70 млн фунт (90 млн евро) тўлаб, трансфер қилишни режалаштирган.

Нашрнинг ёзишича, «МЮ» ёзги трансферлар вақтида харид қилиш учун Обамеянгдан ташқари Роберт Левандовски («Бавария»), Неймар («Барселона») ва Гарет Бэйл («Реал») вариантларини кўриб чиқмоқда, лекин улар орасида энг кўп эҳтимол билан габонлик футболчи танланиши мумкин.

Қайд этилишича, шу ҳафтада манчестерликлар раҳбарияти учрашуви вақтида жамоа вице-президенти Эд Вудворд ёзги трансферларда янги футболчилар хариди учун 120 млн фунт ажратилиши ҳақида маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Обамеянг ўтган йилда Африканинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинганди.

Top