Жаҳон | 23:43 / 14.02.2016
7503
1 дақиқада ўқилади

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Россия Асадни "қутқара олмайди" деб ҳисоблашини айтди

Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири Одил ал-Жубайр Россия Сурия президенти Башар Асадга у Москвадан кутаётган кўмакни кўрсата олмаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар қилди.

"Энди Асад уни қутқара олмайдиган Россиядан ёрдам кутмоқда", деб айтди ал-Жубайр. Унинг айтишича, Асадни қўллаб-қувватлашга уринишлар, жумладан Эрон томонидан, "муваффақиятсизликка учраганди".

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш