13:57 / 15.02.2016
3026

Неймар: "Барселона" билан шартномамни узайтиришимни кутмоқдаман

"Барселона" клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Жуниор янги шартнома имзолаши мумкинлиги ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

"Музокаралар олиб борилмоқда. Мен хотиржамман, ахир амалдаги шарномам якунига қадар ҳали ҳали уч йил бор (аслида 2,5 йил - таҳририят).

Кайфиятим кўтаринки руҳда. Биз келиша олишимизга ишончим комил", - дейди Неймар.

Бундан олдинроқ, Франциянинг "ПСЖ" жамоаси Неймарга йилига 40 миллион евро, "Реал" эса 20 миллион евро маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар берилганди.

«ПСЖ» Неймарга йилига 40 млн евро маош тўлашга тайёр

Top