Ўзбекистон | 14:02 / 15.02.2016
18944
1 дақиқада ўқилади

«Пахтакор» футбол клуби массажчиси қидирилмоқда

Тошкентнинг «Пахтакор» футбол жамоаси массажчиси, 1969 йилда туғилган Анвар Бисеров бедарак йўқолди. Маълумотларга кўра, у жорий йилнинг 3 февраль куни уйдан чиқиб кетган ва қайтмаган. Анвар Бисеровни сўнгги бор Чирчиқ шаҳрида, «Пахтакор» футбол клубининг махсус спорт кийимида кўришган.

Бу ҳақда дастлаб Facebook ижтимоий тармоғида Бисеровнинг яқинлари хабар қилган. Ҳозирда турли ижтимоий тармоқларда суратли хабар тарқатилмоқда.

Хабарда “Уни кўрган ёки мазкур шахс ҳақида бирор маълумотга эга бўлганлар кўрсатилган телефон рақамларига қўнғироқ қилишларини сўраймиз», — дейилади.