09:11 / 15.02.2016
4394

Суарес примеро тўпурарлари рўйхатида Роналдуни ортда қолдириб, биринчи ўринга чиқди

"Барселона" жамоасининг уругвайлик ҳужумчиси Луис Суарес "Сельта"га қарши 6:1 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган учрашувда навбатдаги хет-тригини қайд этди.

Унинг 59, 75 ва 81-дақиқаларда урган голлари примеронинг жорий мавсумда урган 21, 22 ва 23-голлари бўлди.

Шунингдек, 29 ёшли бу футболчи жамоанинг охирги 7 учрашувида 13та гол урди.

Айни вақтда примеро тўпурарлари рўйхатида Суарес 23та голи билан 21та голга эга Криштиану Роналдуни ортда қолдирмоқда.

Top