22:26 / 15.02.2016
7163

Япониянинг Кока шаҳридаги амалдорлар ниндзя кийимида ишлашни бошлашди

Япониянинг ғарбида жойлашган Кока шаҳридаги муниципал ходимлар сайёҳларни жалб қилиш мақсадида ниндзялар кийимида ишлашни бошлашди, деб хабар бермоқда NHK.

Сига префектурасидаги Кока шаҳри феодал Япония замонларида ниндзяларнинг машҳур шаҳарларидан бўлган. Кока қўшни Ига шаҳри билан бирга 2015 йилнинг 22 февралини Ниндзя куни деб эълон қилганди.

Бу кунни оммалаштириш мақсадида маҳаллий амалдорлар ниндзя кийимида ишга бора бошлашди.

2014 йилда Токиода ниндзялар кийимидаги актёрлар замонавий самурайлар билан жанги саҳналаштириладиган сайёҳлик автобуслари пайдо бўлиши эълон қилинганди.

Top