17:11 / 16.02.2016
2852

"Фенербаҳче" "Локомотив"га қарши ўйин арафасида ўз мухлисларидан футболга сиёсатни аралаштирмасликни сўради

Туркиянинг "Фенербаҳче" жамоаси расмий сайти орқали 16 февраль куни Европа лигасининг 1/16 босқичида Россиянинг "Локомотив" жамоасига қарши ўтказиладиган баҳс олдидан ўз мухлисларига мурожаат қилди.

Жамом раҳбарияти бу ўйинни УЕФА вакиллари синчковлик билан кузатиб боришидан огоҳлантирган ва мухлислардан ўйин вақтида ножўя ҳаракатларни амалга оширмасликни сўраган.

Хусусан, "Фенербаҳче" раҳбарияти мухлислардан ўйин вақтида ҳеч қандай сиёсий шиорлар айтмасликни ва рақибни ҳақоратлашнинг исталган шаклидан тийилишни сўраган. Бундан ташқари, мухлислардан трибунадаги ўтиш жойларида ўтирмаслик, майдонга югуриб чиқмаслик ва майдонга турли буюмлар (петарда ва машъалалар) улоқтирмаслик сўралган.

"Фенербаҳче" ва "Локомотив" учрашуви Истанбул шаҳридаги "Шукур Саражўғли" номли стадионда 16 февраль куни, Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрь куни тонгда Туркия—Сурия чегарасида Суриядаги ҳарбий операцияда иштирок этаётган Россиянинг Су-24 самолёти уриб туширилди. Туркиянинг таъкидлашича, самолёт мамлакат ҳаво кенгликларини бузиб ўтган.
Россия томони бу давони тан олмаган.

Шундан сўнг, икки давлат ўртасидаги муносабатлар ёмонлашди. Россия 2016 йилнинг 1 январидан Туркия билан визасиз режим тўхташини маълум қилган.

Россиялик мутахассис: Европа Лигасида "Локомотив" Туркия жамоасига қарши ўйнаши олди олиниши керак эди

"Локомотив" футболчиси: Бу босқичда Туркия жамоаси рақиб бўлишини истамагандим

УЕФА "Локомотив" ва "Фенербаҳче" ўйинлари бетараф майдонга кўчирилмаслигини маълум қилди

Top