Жаҳон | 19:45 / 16.02.2016
2874
1 дақиқада ўқилади

Ироқда вертолёт қулаши оқибатида 9 киши ҳалок бўлди

Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридан жанубдаги ҳудудда ҳарбий вертолёт қулаб тушди. Бу ҳақда Ироқ ҳукуматидаги манбасига асосланган ҳолда Associated Press хабар берган.

Аниқлик киритилишича, 9 киши бу ҳодиса қурбонига айланган.

Дастлабки маълумотларда бу ҳалокатга техник носозлик сабаб бўлган.

Бундан олдинроқ, Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий йил охиригача мамлакатдан ИШИД террорчилари даф этилишимни маълум қилганди.