11:41 / 16.02.2016
4671

Ит ва мультфильм қаҳрамоннинг муносабатлари ҳаммани жилмайишга мажбур қилди

Ижтимоий тармоқларда 20 миллион одамнинг табассумига сабаб бўлган видео пайдо бўлди. Унда ҳақиқий кўппак билан Дисней мультфильмларининг энг машхур қаҳрамонларидан бири Плуто суратига кириб олган аниматорнинг илиқ муносабатлари тасвирланган.

Бу итнинг исми Эйса, уни Сэнди Стейнблюмс исмли аёл етакловчи (кўзи ожиз одамларни етаклаб, юришга ёрдам берувчи кўппак) қилиб тарбиялаш мақсадида кучуклигида боқиб олган. Ўша “учрашув” бўлган куни аёл Эйсани Диснейлэндга олиб борган. Ҳозир машхур ит махсус ўқув курсларини ўтамоқда.

Top