15:50 / 16.02.2016
5514

«Пахтакор» янги футболчиларни таништириш маросимини ўтказди

2016 йилги мавсум олдидан «Пахтакор» таркибига бир қатор янги футболчиларни таклиф этди ва улар билан шартнома имзолади. 15 февраль куни мавсум бошланиши арафасида янги ўйинчиларни таништириш маросими ташкил этилди. Унда клуб раҳбарияти ва янги футболчилар қатнашиб, саволларга жавоб қайтаришди.

Жамоа сафига мавсум арафасида Темур Жўраев, Акобир Тўраев, Азим Аҳмедов, Суҳроб Бердиев ва Ойбек Қиличев келиб қўшилган.

Жамоани Егор Кримец, Александр Лобанов, Кахи Махарадзе ва Мерзляков каби футболчилар тарк этишган.

Top