19:34 / 16.02.2016
14626

Шоҳруххон энди наҳорги ошларга чиқишни бошлайди(ми?)

Бундан бир неча кун аввал Ўзбек эстрадаси таниқли вакили, хонанда Шоҳруххон ҳазрат Алишер Навоий ғазалларига басталанган қўшиқни куйлагани ҳақида хабар бергандик.

Мутаффакир таваллудининг 575 йиллигига бағишлаб тайёрланган махсус қўшиқ хонанданинг ижодий фаолиятидаги янги бурилиш, дейиш мумкин. Ҳар ҳолда қўшиқчи шу пайтгача мумтоз адабиёт намуналарига, айниқса, Навоийдек улуғ сиймо шеъриятига мурожаат қилмаганди.

“Эй сабо” номли қўшиқда шоирнинг 3 та ғазали бирлаштирилган: “Айт” радифли ғазали билан бошланган қўшиқнинг нақоратига “Дейин” радифли ғазалидан сатрлар олинган. Давомида “Бўлай” радифли ғазали сатрлари куйга солинган.

Ушбу қўшиқ Навоийга бағишлаб тайёрланган махсус мусиқий дастурда куйланди.

Хонанданинг ушбу чиқиши кўп минг сонли тингловчилар талабига кўра, YouTube`га жойланди.

 

Маълумот ўрнида: Шоҳруххоннинг “Мен сени севаман” номли концерт дастурини ҳам тўлалигича, сифатли кўринишда интернетда томоша қилишингиз мумкин.

Top