10:02 / 16.02.2016
2784

Сингапурда Осиё минтақасидаги энг йирик авиасалонлардан бири очилмоқда

Сингапурда Singapore Air Show 2016 авиасалони очилмоқда. Кўргазманинг ташкилий қўмитасида ТАСС ахборот агентлигига маълум қилинганидек, кўргазмада 50 та давлатдан мингдан зиёдроқ компания иштирок этади. Кўргазма ҳар икки йилда ўтказилади.

"Singapore Air Show 2016 авиасалонида мингдан кўпроқ компания иштирок этмоқда. Бу йили алоҳида мақомни Франция олди, бу давлатдан кўргазмада 42 компания иштирок этади. АҚШ энг катта миллий павильонни ёйди, унда 116 та компания тақдим қилинади. Сингапурдан 104 та компания, Буюк Британиядан 22 та, Япониядан 19 та, Австралиядан 16 та, Германиядан 16 та, Хитойдан 10 та, Швейцариядан 7 та, Малайзиядан 6 та ва Россиядан 3 та компания иштирок этмоқда", деб айтдилар кўргазма ташкилотчилари.

Ташкилотчилар кўргазмада тузиладиган шартномаларнинг қиймати икки йил аввалгидан кўпроқни ташкил қилишини кутмоқдалар. 2014 йилда кўргазмада 32 млрд долларлик шартномалар тузилган, бу эса Singapore Air Show 2012 кўргазмасидагидан 3 фоизни кўпроқни ташкил қилганди.

Top