16:47 / 17.02.2016
2875

Манба: Россия Ходорковский туфайли Интерполга шикоят қилмоқчи

Россия Интерпол Бош котибиятига, ЮКОСнинг собиқ бошлиғи Михаил Ходорковскийни, халқаро қидирувга бериш бўйича мурожаатни инкор қилгани сабаб шикоят билан чиқмоқчи. Бу ҳақда Интерфакс ахборот агентлиги хабар берган.

"Негаки инкор қилиш бўйича қарор, махсус қоидалар бузилиб қабул қилинган бўлиб, жараёнда қидирувга берган томоннинг сиёсий сабаблари бор-йўқлигини аниқловчи махсус мустақил ҳайъати четлаб ўтилган. Россия яқин кунларда Интерпол бошқармасига тегишли шикоят билан чиқади" - дейилади манбада.

Унинг гапларига кўра, Москва ЮКОСнинг собиқ бошлиғини қидирувга бериш бўйича ишни қатьий тартибда кўриб чиқишларини талаб қилади.

Бундан олдинроқ, Россия Бош прокурори Юрий Чайка, Бош прокуратура Михаил Ходорковскийни Интерпол бўйича халқаро қидирувга берилишига эришмоқчи эканини маълум қилганди.

Top